Линклар

Самарада ўзбекистонлик 44 фуқаро қулликдан озод қилинди


Самара вилояти милициясининг билдиришича, ўзбекистонлик гастaрбайтерлар ярим йил давомида Похвистнев туманидаги яширин қандолатчилик цехида меҳнат қилган. Иш берувчи шахс ўзбеклар паспортларини олиб қўйган ҳамда цех ҳовлисидан ташқарига чиқармай ишлатган.

Самара вилояти милицияси озод этилган ўзбекларнинг ҳар бирига икки минг рублдан жарима солиниб, тез фурсатда ўз ватанига қайтариб юборилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG