Линклар

Солженицин вафот этди


Таниқли рус ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Александр Солженицин 89 ёшида вафот этди.

Ёзувчининг ўғли Степан Солженицин сўзларига кўра, отаси тунда Москвадаги уйида жон берган.

Александр Солженицин 1970 йилда Нобель мукофотига сазовар бўлган.

Совет ҳукуматини танқид қилгани учун 1974 йилда мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилган ёзувчи 20 йилдан сўнг ўз ватанига қайтиб келган эди.
Россия бош вазири Владимир Путин А.Солженицин ўлимини Россия учун катта йўқотиш, дея таърифлади.

Хабарларга кўра, А.Солженицин 6 август куни Москвадаги Донской қабристонига дафн этилади.
XS
SM
MD
LG