Линклар

“Дўстиқ” канали орқали Қозоғистонга сув ўтиши кўпайди


Ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Дўстиқ” сув каналига етказилаётган сув ҳажми сониясига 10 куб метрга оширилгани маълум бўлди.

“Ҳозир Ўзбекистондан Жанубий Қозоғистондаги “Дўстиқ” каналига сониясига 75 куб метр сув ўтмоқда”,- дея маълум қилди “Югводхоз” сув хўжалиги давлат коммунал корхонаси.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон мазкур канал орқали сув ўтказишни камайтиргандан кейин Жанубий Қозоғистонда сув танқислиги вужудга келган, расмий Остона қўшнисини шартномага келишилган миқдорда сув ўтказмаётганликда айблаганди.
XS
SM
MD
LG