Линклар

Тожикистонда тўрт кишидан иборат бир оила ўзини дорга осди


Хўжанд шаҳри чеккасидаги Ғозиён қишлоғидаги Жўраевлар хонадонидан 5 август куни эрталаб бирданига тўртта тобут чикди.

Сўғд вилояти ИИБ берган маълумотга кўра, бир кун олдин кечқурун эр-хотин ўртасида қаттиқ жанжал бўлган. Шундан сўнг эрталаб Гавҳар Жўраева оғилхонага кириб аввал икки фарзандини, кейин эса ўзини дорга осган. Мурдаларни сал кечроқ топиб олган Алишер Жўраев уларни дордан тушириб, сўнг ўзини осган.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги етти ой мобайнида Сўғд вилоятида юздан ортиқ одам ўз жонига қасд қилган. Ҳар йили эса вилоятда 200дан ортиқ одам худкушликка қўл уради.
XS
SM
MD
LG