Линклар

АҚШ дипломатлари хонадонидан қурол-яроғ топилди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Бишкекда АҚШ дипломатларига қарашли хонадонда катта миқдорда қурол-яроғ топилганини маълум қилди.

Милиция ходимларининг махсус рейди чоғида Бишкекдаги хонадонда ўқотар қуроллар ва гранаталар борлиги аниқланган ва улар ашёвий далилар сифатида мусодара қилинган. Рейд ўтказилган пайтда хонадонда АҚШ дипломати ва ҳарбийлари ҳам бўлган.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси бу қуроллар мамлакатга қонуний тарзда олиб кирилгани ҳамда ҳарбийлар қирғизистонлик ҳамкасблари малакасини оширгани келганини маълум қилди.

Қирғизистон ҳукумати ҳам АҚШ ҳарбийлари мамлакатга тажриба алмашишга келганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG