Линклар

Жорж Буш Жанубий Кореяга келди


АҚШ президенти Жорж Буш Осиё давлатлари бўйлаб сафари доирасида Жанубий Кореяга келди.

АҚШ раҳбарининг у ерга келишидан бироз аввал Жанубий Корея президенти Ли Мун Бак Сеулда хавфсизлик чораларини кучайтиришга буйруқ берганди. Чунки Сеулда АҚШ президенти ташрифига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Жанубий Кореядан сўнг АҚШ раҳбари Таиландга бориб, 7 август куни у ердан Хитойга йўл олади.

Жорж Бушнинг 8 август куни Пекиндаги Ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG