Линклар

Хитой Олимпиада хавфсизлигини кафолатламоқда


Хитой ҳукумати Пекинда бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларининг хавфсизлиги таъминланишига кафолат бермоқда.

Олимпиада ўйинлари матбуот котибининг бу ҳақдаги баёнотидан бир кун аввал Шинжон-Уйғур мухтор туманида полиция участкасига ҳужум уюштирилиб, полициянинг 16 ходими ўлдириб кетилган эди.

Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги бу ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Расмийнинг айтишича, бу шахслар Хитой сиёсатига қарши кураш олиб бораётган маҳаллий этник уйғурлар ҳаракатига аъзо бўлган.

Айни пайтда Шинжонда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари полиция ходимлари сони кўпайтирилиб, йўлларда қўшимча назорат пунктлари ўрнатилганини хабар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG