Линклар

Россия АҚШга жавоб тайёрламоқда


АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига жавобан Россия Беларус ҳудудига ўз ракеталарини жойлаштириши мумкин.

“Интерфакс” ахборот агентлиги Россиянинг Минскдаги элчиси Александр Суриков айтганига асосланиб шу ҳақда хабар тарқатди.

А.Суриковнинг сўзларига кўра, агар Польша АҚШ билан келишувга эришгудек бўлса, расмий Москва ҳам Беларусга ракета тизимини ўрнатиш режасини муҳокама этиши мумкин.

Россия АҚШнинг бу режасига кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG