Линклар

Хиросима фожеасига 63 йил тўлди


Япониянинг Хиросима шаҳрига АҚШ томонидан атом бомбаси ташланганига 63 йил тўлди.

Атом бомбаси қурбонларига ўрнатилган хотира майдонида бўлиб ўтган маросимда 40 мингдан зиёд япониялик иштирок этди.

Маросим иштирокчилари 1945 йилда америкалик ҳарбийлар томонидан уюштирилган хуруж қурбонлари хотирасига бир минут сукут сақлади. Бу портлашда 140 мингдан зиёд япониялик нобуд бўлган эди.

Мазкур фожеадан тўққиз кун ўтиб Япония ҳукумати Иккинчи жаҳон урушида ўзининг таслим бўлганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG