Линклар

Сув муаммоси жанжали катта бўладиганга ўхшайди


Қирғизистон расмийлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга сув ўтказмаётгани ва яқин келажакда ҳам ўтказмаслик эҳтимоли катталигини билдирди. Бу ҳолат сувсиз қолган давлатларнинг қарши чора кўришига сабаб бўлиши мумкин.

Чунки бу йил Ўзбекистон ва Қозоғистон деҳқонлари шундоқ ҳам сувсизликдан қийналмоқда. Бундай оғир шароитнинг юзага келишида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз қўшнисини айблаши учун яна бир имконият яратилди.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги департаменти бош директори Баратали Қўшматов сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон Тўхтағўл сув омборида 2008-2009 йилдаги қиш мавсумида аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун етарли сув тўпламоқда. Бунинг учун эса 12,5 млрд. куб метр сув тўпланмоғи керак.

Кузатувчилар фикрича, Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув ўтказмаслиги қўшни давлатлар озиқ-овқат хавфсизлигига катта хавф солиши мумкин. Бундай ҳолат Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Қирғизистонга қарги кескин чоралар кўришига олиб келиш эҳтимоли катта.

“Бу ниҳоятда нозик масала. Қандай шарт-шароит бўлганида ҳам юқоридаги давлатлар пастдагилари сув бериши керак. Чунки агар юқоридан сув бериш тўхтатилса, экин майдонлари сувсиз қолган, бир йиллик яшаш манбаидан айрилган деҳқонлар ҳукуматга қараб ўтирмай, бирортаси кетдик, деса 50-100 минг киши чегара томон силжиб, сув ўзича сув очишга уриниши мумкин”,- дейди ўзбекистонлик таҳлилчи Комрон Алиев.

Қозоғистонлик сиёсатшунос Эдуард Полетаев ҳам бундай шароитда расмий Остона Қирғизистонга қаррши чоралар кўриши мумкинлигини билдирди.

“Албатта, муаяйн қийинчиликлар сиёсий ва иқтисодий чоралар кўришга мажбур этади. Қозоғистон ун ва ғаллага катта эҳтиёж сезадиган Қирғизистонга экспортни тақиқлаши мумкин. Қирғизистон муқобил экспортёр топиши жуда қийин бўлади, чунки, масалан, Россия орқали экспорт қилиш узоқ ва қиммат бўлади. Яна бир чора чегараларни ёпишдир. Бу аҳолисининг катта қисми Қозоғистонда тирикчилик қиладиган Қирғизистон учун оғир зарба бўлади. Қиш қаттиқ келиши кутилаётган бу йилда Қирғизистонни тушуниш мумкин, лекин минглаб гектар майдондаги экинларидан ажраладиган Қозоғистон ва Ўзбекистонни ҳам тушуниш керак. Шунинг учун бу муаммони ҳал этишнинг оптимал ечимини топиш лозим”,- деди Э.Политаев.
XS
SM
MD
LG