Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:08

Халқаро ташкилотлар журналистга янги айбловлар қўйилганидан ташвишда


http://www.hiddenllama.com/browse.php/e93a062e/698b2Oi8/vcG9uYXV/6LmluZm8/vX253LzE/wLzY5NjY/2LmpwZw_/3D_3D/b31/ Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи етакчи халқаро ташкилотлар мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновга нисбатан янги айбловлар қўйилгани борасида ташвиш билдирди.

Икки ойдан буён мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсда қолаётганини оқлаш учун ўтган ҳафта охирида Нукус милицияси унга нисбатан янги айбловларни илгари сурди. 7 июнь куни журналист машинасининг юкхонасидан милиция ходимлари пакетга ўралган озгина марихуана ва қорадори топганидан кейин у гиёҳвандлик моддалари сақлаш ва истеъмол қилишга айбланганди. Тергов давом этаётган 60 кун давомида гиёҳвандлик моддалари ўралган пакетдан Солижон Абдураҳмоновнинг бармоқ излари ҳамон топилмади.

2 август куни ошкор бўлган тиббий экспертиза натижалари С.Абдураҳмонов ҳеч қачон гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилмаганини ҳам кўрсатди. Лекин терговчилар журналистни энди наркотик моддалар савдоси билан шуғулланганликда айламоқда. Ўзбекистон қонунларига биноан бундай айбларасосида уни 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш мумкин.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Солижон Абдураҳмоновга қўйилаётган айбловларнинг бекор қилинишини ва унинг зудлик билан озод қилишни талаб этмоқда.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё дастурлари раҳбари Нина Огнянова ҳукумат ўзининг бемаъни айбловларини ҳеч қандай далиллар билан исботлай олмай овора бўлаётганини таъкидлади.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ҳукумат Солижон Абдураҳмоновни узоқроқ муддатга қамашни мўлжаллаётганидан хавотир билдирди.

“Биз ҳақиқатан ҳам бу янги айбловлар борасида ташвишдамиз, чунки ҳукумат шу йўл билан уни узоқроқ муддатга қамаш учун имконият қидираётгандай бўляпти. Қўйилаётган айблар унинг овозини ўчириш учун бир баҳона эканини яхши биламиз. Бу эса унинг тақдири ва умуман Ўзбекистондаги сўз эркинлиги тақдиридан хавотирланишга асос беради”,– деди ташкилот вакили Жан Франсуа Жуллиард.

Солижон Абдураҳмоновнинг ҳибсга олинга%
XS
SM
MD
LG