Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:00

Озодлик радиоси ўзбек хизматининг Тожикистондаги мухбири Хабибулло Ботиров оламдан ўтди.


Узоқ йиллар давомида Озодлик радиоси ўзбек хизматининг Тожикистондаги мухбири бўлиб ишлаган Хабибулло Ботиров оғир хасталикдан сўнг 6 август куни 65 ёшида оламдан ўтди. Озодлик мухбири сифатида 1995 йилда фаолият бошлаган Хабибулло ака Тожикистон ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеалар ҳақида ўз вақтида ҳолис ва бетараф маълумотлар бериб келди. Қисқа вақт ичида у тингловчилар эътиборини қозониб Озодликнинг севимли мухбирларидан бирига айланди. Хабибулло Ботировнинг Озодлик радиосидаги ҳамкасблари унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

XS
SM
MD
LG