Линклар

Афғонистонга яқин ҳудудда тўқнашувлар давом этяпти


Покистон ҳукумати мамлакатнинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудида рўй берган тўқнашувларда камида 25 жангари ва хавфсизлик кучларининг икки аскари нобуд бўлганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, жангарилар тунда Бажаур минтақасида ҳарбийлар карвонига ҳужум қилган.

Ўзини “Толибон” ҳаракати матбуот котиби деб таништирган Мавлавий Умар мазкур тўқнашувда Покистон қўшинларининг камида 15 аскари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG