Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

Алвидо!


“Озодлик”нинг Тожикистондаги мухбири, тожик жамиятидаги ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий муаммоларни қўрқмасдан қаламга олиб келган таниқли журналист Ҳабибулло Ботиров 6 августда узоқ давом этган хасталикдан сўнг 65 ёшида оламдан ўтди.

Устоз Ҳабибулло Ботиров билан видолашиш учун унинг Душанбе четидаги уйига шогирдлари, қадрдонлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан бирга юзлаб оддий кишилар келди.

Устоз билан турли нашрларда бирга ишлаган ҳамкасблари Ҳабибулло Ботиров вафоти билан ўзбек журналистикаси катта йўқотишга учраганини эътироф этди.

Ҳабибулло Ботиров “Озодлик” радиосидаги фаолиятини Тожикистондаги фуқаролар уруши чоғида бошлади. Ўшандан буён тожик жамиятида мавжуд ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий мавзуларда тайёрлаган лавҳалари ўлароқ оддий халқ дардини ёритиб, мавжуд муаммолар ҳақида бонг урди, бу муаммоларга мутасадди идоралар эътиборини қаратди.

7 август, пайшанба куни тушда марҳум устоз босиб ўтган йўл, унинг жамият олдидаги хизматлари эслангандан сўнг майит жойланган тобут журналистнинг яқинлари, дўстлари, мухлислари қўлида силкина-силкина қабристон томон элтилди...

Устоз Ҳабибулло Ботировнинг тасодифий беморликка чалиниб, кутилмаганда оламдан ўтиши унинг шогирдлари учун оғир зарба бўлди.

“Озодлик” жамоаси марҳумга Аллоҳдан раҳмат, яқинларига сабр тилайди.
XS
SM
MD
LG