Линклар

Британия Фарҳод Қодировни депортация қилмоқчи

  • Алишер Сиддиқ

Ўзбекистонда қамоқ жазоси ва қийноқлар таҳдид солаётган Фарҳод Қодировга Буюк Британия ҳукумати сиёсий бошпана бермади. 27 ёшли тақводор мусулмон 2003 йилда ҳукумат таъқибларидан қочиб Тошкентдан кетиб қолганди.

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида диний-сиёсий айблар билан юздан зиёд киши суд қилиниб, узоқ йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган. Бу ҳам фақат маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига маълум бўлган ҳолатлар, холос.

Ўзбекистон махсус хизматлари, айниқса, Ҳизб ут-таҳрир диний-сиёсий партияси марказларидан ҳисобланган Буюк Британиядан қайтаётган ёшларга алоҳида аҳамият бериб келади. Британиядан қайтган талабаларнинг кўп ҳолларда сўроқ қилиниш ёки ҳибсга олиниш ҳолатлари маълум. Лондонда бўлиб Тошкентга қайтган Фарҳод Қодировнинг исми ҳам Ўзбекистон махсус хизматлари сўроққа тутган бир талаба орқали маълум бўлди. Шундан сўнг Фарҳод қайтиб Британияга қочишга мажбур бўлди.

“2003 йилда бу ерга келганимда визам бор эди. 2004 йил январь ойида визам тугади. Ҳамма нарса жой-жойига тушгандан кейин Ўзбекистонга қайтиб кетаман деб ўйлаб, мен уйга қайтиб кетмадим. Талаба болалар билан бирга яшадим. Биров мендан сўраса, мен ҳам талабаман, деб айтардим. 2004 йил ëзларда Обидхон қори аканинг ўғиллари ўғирлаб кетилди. Мен таниган бошқа иккита акамиз ҳам ўғирлаб кетилди. Ўшандан кейин уйимизга участка нозири келиб: “Нимага келмаяпти?” деб сўраган. Мен ҳаммаси жой-жойига тушса, қайтиб бораман, деб ўйлаган эдим. 2005 йилда эса ҳалиги воқеалар бўлди”,- дея ҳикоя қилади Фарҳод.

Фарҳод Қодиров “ҳалиги воқеалар” деб тилга олган воқеалар 2005 йилда Андижондаги намойишнинг қонли бостирилиши эди. Ушбу зўравонликларга бефарқ бўлмаган Фарҳод Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида уюштирилган намойишда иштирок этган.

“Намойишга бордик, ўзбекларни кўрдик. Ўша ерда баъзи одамлар билан гаплашдик. Ўшалар билан турганимизда ўзбек ҳукумати намойишни видеокамерага олаëтганини кўриб қолдим. Шундан кейин Ўзбекистон ҳукумати талабаларни чақиртира бошлади. Азиз Раҳимов исмли акамиз: “Мен ишларимни ҳал қилиб келай”, деб кетди ва уни ушлаб қайтиб қўйиб юборишмади. У ҳозир ҳам қамоқда. Ўша намойишдан кейин Англияда ўқиëтган ўзбек талабалари Ўзбекистонда сўралган. Келсин, биз савол-жавоб қилмоқчимиз, дейишган. Мени ҳам сўрашган. Лекин мен: “Аввалги муаммолар билан ҳаммаси бир бўлади”, деб ўйлаб қайтиб бормадим. Олдин муаммоси бўлмаганлар қайтиб борган. Бошқа кўпчилик қайтиб бормаган”,- деди Фарҳод.

Ўзбекистон ҳукуматига қарши намойишда иштирок этганидан ташқари Фарҳод тақводор мусулмонларга хос оддий ҳаёт кечиради. У ўз диний қарашлари ҳақида гапириб: “Биз Ўзбекистонда ҳанафий мазҳабидамиз. Менинг “Ҳизб ут-таҳрир”га ҳеч қандай алоқам йўқ. Мен уларни қўллаб-қувватламайман. Ўзи Ўзбекистонда “Ҳизб-ут таҳрир”, “Ваҳҳобий” деган тамғани ҳамма мусулмонларга ëпиштиришади. Ўзбекистонда ҳамма мусулмонлар бараварига ëмон кўрилади. Обид қори ака, Абдували қори акаларни ҳурмат қиламан. Улар кўп одамларга динни ўргатган. Ўзимизга устоз деб биламиз”,- деди.

Ф.Қодиров агар Ўзбекистонга қайтиб борса, у ерда ўзининг ҳизбчи ёки ваҳҳобий эмаслигини исботлаб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг учун Ўзбекистонга қайтиш озодликдан маҳрум бўлиш билан баробардир. Бироқ Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги муаммонинг қанчалик чуқурлигини ёки англаб етмаяпти ёки тушунишни истамаяпти.

“Мен 2006 йил октябрь ойида сиëсий бошпана сўрадим ва рад жавоби олдим. Кейин суд бўлди. Судда судя ҳам рад этди. “Ўзбекистон бизнинг иттифоқдошимиз. Инсон ҳуқуқлари жуда ҳам оғир аҳволда, лекин мусулмонларга бемалол масжидлар очилган. Университетларимиз бор, деб ўзбек расмийлари айтишади. Шунга биноан биз сенга хатар йўқ, деб топдик”,- деб рад этишди. Кейин апелляцияга ҳам топширдим. Олий суд ҳам кўриб чиқмаймиз, деб рад этди. 2007 йил сентябрь ойида қайтариб учириб юборамиз, дейишаëтган эди. Кейин ўртоқларим халқаро ташкилотларга ва “Амнести интернейшнл”га мурожаат қилди. Ҳамма мен ҳақимда: “Биз қайғурамиз. У, албатта, қийноқларга солинади”, деб ўз муносабатини ëзди. Сентябрь ойида мени учириб юбормоқчи бўлган пайтда Европа суди тўхтатиб қолди. Бунинг ишини Буюк Британия қайтадан кўриб чиқиши керак, деб ҳукм қилишди”,- дейди Ф.Қодиров.

Ҳозирча Фарҳод Қодировнинг ишини Европа суди қайта кўриб чиқяпти. Фарҳодни ҳимоя қилиш кампаниясини мувофиқлаштираётган Лондондаги “Ўзбекистон ташаббус гуруҳи” раҳбари, таниқли журналист Шоҳида Ёқуб бу йўлда жиддий қийинчиликлар қолаётганини билдирди.

Шоҳида Ëқуб: Фарҳод Қодировни депортация қилиш таҳликаси жуда ҳам катта. Агар ҳозир у полиция қўлига тушса, албатта, депортация қилиниши мумкин. Агар Фарҳод Ўзбекистонга депортация қилинса, унинг ҳаëтига катта таҳлика бўлади.Чунки Фарҳод Ўзбекистондан қочиб кетган. У Обидхон қори тарафдори ва унинг маърузаларида қатнашган. Фарҳод Лондонда ҳам сиëсий ишлар билан шуғулланган. У инсон ҳуқуқлари фаоли. Ўзбекистон ҳукумати, менимча, унинг иши ҳақида жуда яхши хабардор. У Ўзбекистонга борса қўлга олинади ва қамоққа ташланади.

Озодлик: Наҳотки Британия ҳукумати Ўзбекистонда айнан диний-сиëсий айб билан қамалганлар сони кўпайгани ҳақида хабардор эмас? Мана, охирги икки ой ичида ҳизбчилик ва ваҳҳобийликда айбланиб юздан зиëд киши қамалди. Наҳотки Британия ҳукумати бу фактл%
XS
SM
MD
LG