Линклар

Жанубий Қозоғистонда ноқонуний миссионерлик ташкилоти аниқланди


Қозоғистон жанубида насронийликнинг протестант оқимига мансуб бўлган 17 миссионер қўлга олинди.

Вилоятнинг Абай тумани прокуратурасининг билдиришича, миссионерлар Қозоғистонга ноқонуний равишда келиб, ижарага олинган уйларнинг бирида таълим олган. Уларнинг 15 нафари Ўзбекистон, 2 таси Россия фуқаросидир. Улар Қозоғистон ҳудудида диний тарғибот юритишни кўзлаган.

Айни пайтда қонунбузар 10 эркак ва 7 диндор аёл маъмурий жавобгарликка тортилиб, Қозоғистон ҳудудидан бадарға қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG