Линклар

logo-print

Чехияда темир йўл ҳалокати содир бўлди


Чехияда рўй берган темир йўл ҳалокатида етти киши нобуд бўлди, юзга яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, фожеага Острава шаҳри яқинидаги кўприкнинг темир йўлга қулаб тушиши сабаб бўлган. Маълум бўлишича, Польшадан Чехия пойтахти Прагага кетаётган йўловчи тезюрар поезд темир йўлга қулаб тушган кўприк қисмига бориб урилган. Оқибатда поезд локомотиви ва бир нечта вагон рельсдан чиқиб кетган.
XS
SM
MD
LG