Линклар

БМТнинг Ироқдаги миссияси мандати узайтирилди


БМТ Хавфсизлик кенгаши БМТнинг Ироқдаги миссияси мандати узайтирилиши учун овоз берди.

БМТ миссиясининг асосий вазифаларидан бири Ироқдаги сиёсий, этник ва диний кучлар ўртасида мулоқот ўрнатишга ва миллий бирдамлик ҳукумати ташкил этишга кўмаклашишдан иборат.

Ироқ ҳукумати эса БМТнинг Бағдодда янги ваколатхонасини қуриш ишларига маблағ ажратишини маълум қилди.

БМТнинг Бағдоддаги эски ваколатхонаси беш йил аввал содир этилган қўпорувчилик амалиётида вайрон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG