Линклар

logo-print

Грузия Россия ҳаракатларидан ташвишда


Грузия ташқи ишлар вазири дунё раҳбарларини Россия Грузия ҳудудига бостириб киришини тўхтатиш учун Москва расмийларига босим ўтказишга чақирди.

Грузия ташқи ишлар вазирининг бу баёнотидан бироз аввал мамлакат президенти Михаил Саакашвили Россиянинг 150га яқин ҳарбий техникаси Жанубия Осетия ҳудуди қараб ҳаракатланаётганини билдирган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги минтақадаги тинчликпарвар кучлар хафвсизлигини таъминлаш мақсадида у ерга қўшимча ҳарбийлар сафарбар этилганини маълум қилди.

Шунингдек, Михаил Саакашвили Грузия қўшинлари Россиянинг икки ҳарбий самолётини уриб туширганини билдирди.

Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия расмийлари сўзларига кўра, Цхинвалининг Грузия томонидан ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб фуқаро нобуд бўлган.

Россия қўшинлари генералларидан бири можароли ҳудуддаги Россия тинчликпарвар кучларининг ўн аскари нобуд бўлганини билдирди. Генерал ҳарбийлар Грузия томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида ўлганини маълум қилди.

Грузия томони ҳам Россия ҳарбий самолётлари Тбилиси яқинидаги ҳарбий базани бомбардимон қилгани тўғрисида хабар тарқатди.

Айни пайтда АҚШ, ЕИ, НАТО ва БМТ томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда. Бу чақириқларга Туркия, Франция, Германия ва ЕХҲТ ҳам қўшилди. Грузиянинг қўшнилари ҳам Жанубий Осетиядаги воқеалар ривожидан ташвиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG