Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Обутов яна ҳибсга олинди


8 август куни Россияда ўзбек қочқини Муҳаммадсолиҳ Обутов ҳисбга олинди. У Россияда рўйхатдан ўтмай яшашда айбланмоқда ва эндиликда унга экстрадиция хавфи таҳдид солмоқда.

Аввал ҳам М.Обутов Россия ҳибсхонасида деярли бир йил давомида сақлангач, жорий йилнинг 31 май куни озодликка чиқарилган ва Россия уни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни рад этганди.

“М.Обутов Миграция хизмати ходимлари томонидан Россияда яшаш учун рўйхатдан ўтмаганлик айби билан қўлга олинган. Агар иш судга оширилса, М.Обутов Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин”,- деди Россиядаги марказий осиёлик қочқинлар билан ишлаш дастури раҳбари Елена Рябинина.

БМТнинг қочқинлар идораси Муҳаммадсолиҳ Обутовни сиёсий қочқин, деб эътироф этган ва уни халқаро ҳимояга муҳтож, деб топган.

М.Обутов 31 май куни озодликка чиққан бўлса-да, хавфсизлиги юзасидан яшириниб яшашга мажбур бўлган ва унинг қаерда экани ошкор қилинмаётганди.

Лекин яқинда унинг ўзи “Озодлик” билан боғланиб ҳибсдан кейинги ҳаёти ҳақида интервью берганди.

“Ўзим мустақил ишлаб пул топишимга рухсат йўқ. Менга: “Ҳали хавф бор. Россия қонунан жўнатишни рад этган бўлса ҳам Ўзбекистон ва Россия ички ишлар ходимлари сени жўнатиб юбориши хавфи бор”, деб мени яшириниб ўтиришга мажбур қилишяпти. Менинг ë Россия, ë Ўзбекистон томонидан ўғирланиб кетилишим хавфи бор”,- деганди М.Обутов.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари сўзларига кўра, М.Обутов ҳаёти ҳануз хавф остида. Чунки Ўзбекистон ҳукумати уни қўлга олиш фикридан қайтмаган ва уни овлаш давом этаётир.

Айни пайтда М.Обутовга нисбатан Ўзбекистонда жиноят иши очилган бўлиб, у Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва тақиқланган диний оқимга алоқадорликда айбланган. У 1996 йили ҳам диний мотивлар бўйича айбланиб, Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаб чиққан.
XS
SM
MD
LG