Линклар

Қозоқ чегарачилари ўзбекистонлик контрабандачини қўлга олди


Ўзбек-қозоқ давлат чегарасидаги “Овул” чегара-назорат маскани ходимлари Олмаота-Новосибирск йўналиши бўйлаб кетаётган поездда шубҳали юк аниқлади.

Маълум бўлишича, юк эгаси бўлмиш ўзбекистонлик фуқаро картон қутида расман қайддан ўтказилмаган 41 тошбақани Россияга пуллаш учун олиб кетаётган бўлган.

Ҳозир қозоқ чегарачилари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда, контрабанда товари эса мусодара қилинган.
XS
SM
MD
LG