Линклар

logo-print

Пекинда америкалик сайёҳ ўлдирилди


Ёзги Олимпиада ўйинларининг биринчи кунида Пекин марказида америкалик сайёҳ ўлдирилди.

“Синхуа” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, қуролланган номаълум шахс пойтахт марказида америкалик икки сайёҳ ва уларнинг таржимонига ҳамла қилган. Оқибатда сайёҳлардан бири воқеа жойида нобуд бўлган, унинг ҳамроҳлари эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Мазкур воқеадан сўнг сайёҳларга ҳужум қилган шахс ўз жонига ҳам қасд қилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG