Линклар

Бозорда бомба портлатилди


Ироқда содир этилган портлашда 21 киши нобуд бўлди, 70дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, машинага ўрнатилган бомба Бағдод шимолидаги маҳаллий бозорлардан бирида портлатиб юборилган.

АҚШ ҳарбийлари мазкур портлашда тан жароҳати олганлар орасида ироқлик беш полициячи ҳам бўлганини маълум қилди.

Портлаш содир этилган жой Мусул шаҳрига яқин экани айтилмоқда. Айнан шу шаҳарда Ироқ ва АҚШ қўшинлари “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG