Линклар

Украина ва АҚШ Россия ҳаракатларидан ташвиш билдирди


Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россияни Грузия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

Бу борада эълон қилинган баёнотда расмий Киев Россияни зўравонликлардан воз кечишга, Жанубий Осетия вакилларини музокараларга қайтариш борасида айирмачиларга босим ўтказишга чақирган.

Пекинга сафар қилаётган АҚШ президенти ҳам Жорж Буш Жанубий Осетиядаги воқеалар ривожидан ташвиш билдириб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

“Грузия суверен давлат ва унинг ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши лозим. Биз томонларни зўравонликлар ва қўшинлар ҳаракатларини дарҳол тўхтатишга чақирдик. Биз Россияни Грузия ҳудудини бомбардимон қилишни тўхтатишга чақирамиз”,- деди Жорж Буш.

Шунингдек, Жорж Буш расмий Вашингтон ўз ҳамкорлари билан халқаро музокарачилар гуруҳи ташкил этишга ҳаракат қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG