Линклар

Шинжонда ҳукумат биносига ҳужум қилинди


Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида рўй берган портлаш ва отишмаларда беш киши нобуд бўлди.

“Синхуа” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, бир гуруҳ номаълум шахслар маҳаллий ҳукумат биносига ҳужум қилган. Рўй берган отишмада ҳужум қилганлардан беш киши полиция томонидан отиб ўлдирилган. Шунингдек, икки полициячи ва қўриқчилик хизматининг бир ходими тан жароҳати олган.

4 август куни ҳам мазкур вилоятда полиция участкасига ҳужум уюштирилган эди. Бу ҳужумда полициянинг 16 ходими нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG