Линклар

logo-print

Тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Каписа вилоятида амалга оширилган ҳаво зарбалари ва отишмалар оқибатида камида ўн киши нобуд бўлди.

Каписа вилояти ҳокими ўринбосари Раҳимуллоҳ Сафий ҳалок бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари эканини маълум қилди. Бироқ вилоят полиция бошқармаси вакили ўлганлар шахси аниқланаётганини билдирди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар эса минтақада ҳаво зарбалари амалга оширилганини расман тан олди.
XS
SM
MD
LG