Линклар

logo-print

Толиблар қўмондони қўлга олинди


Афғонистондаги австралиялик ҳарбийлар “Толибон” ҳаракатининг юқори лавозимли дала қўмондонларидан бири Муллабой Гул ҳибсга олинганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, Муллабой Гул Ўрузғон вилоятидаги хорижий жангариларга қурол-яроғ етказиб, уларни маблағ билан таъминлаб турган.
Дала қўмондонининг ҳибсга олиниши Ўрузғон вилоятидаги жангарилар фаолиятига ҳам таъсир этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG