Линклар

Грузия АҚШдан воситачилик қилишни сўрамоқда


Расмий Тбилиси АҚШдан Грузия-Россия можаросини ҳал этишда воситачилик қилишни сўрамоқда.

Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Александр Ломалия ўз ҳукумати АҚШ давлат котиби Кондолиза Райсдан расмий Тбилиси таклифларини Москвага етказишни илтимос қилган.

Бироқ бундан бироз аввал Россия грузиялик ҳарбийлар Жанубий Осетия ҳудудини тарк этмагунча ҳеч қандай музокара ўтказилмаслигини таъкидлаган эди.

ЕИ, АҚШ ва НАТО вакиллардан иборат расмий делегация эса айирмачи ўлкадаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида Тбилисига йўл олди.
XS
SM
MD
LG