Линклар

logo-print

Жалилий Солана билан қўнғироқлашди


Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий ЕИ ташқи алоқалар мутасадисси Ҳавьер Солана билан телефон орқали мулоқотда расмий Теҳрон ядровий дастури атрофидаги бўҳронни ҳал этишга оид музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Бу ҳақда Эрон миллий телевидениеси маълум қилди. Айни пайтда Ҳавьер Солананинг маъмурияти ҳам мулоқот ўтказилганини тасдиқлаб, қўшимча маълумот ошкор қилмади.

Ўтган ҳафтада расмий Теҳрон Ғарб мамлакатларининг манфаатли иқтисодий ҳамкорлик таклифини инкор этгандан сўнг, ЕИ бу мамлакатга қарши янги санкцияларни кучга киритган эди.
XS
SM
MD
LG