Линклар

logo-print

“Катта еттилик” тинчлик музокараларига чақирди


“Катта еттилик” ташқи ишлар вазирлари Россияни ўт очишни тўхтатишга ва халқаро воситачилар кўмагида тинчлик музокараларини ўтказишга чақирди.

Маълум бўлишича, “катта еттилик” вазирлари Жанубий Осетиядаги вазиятни муҳокама этиш мақсадида телефон орқали анжуман ўтказган. Унда вазирлар можароли ҳудуддаги вазиятдан ташвиш билдириб, Россияни Грузия суверенитетини хурмат қилишга чақирган.

Айни пайтда ЕИ ҳам ўз ташқи ишлар вазирлари Жанубий Осетиядаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида фавқулодда мажлис ўтказишини билдирди.
XS
SM
MD
LG