Линклар

Бақиев уруш ҳаракатларидан ташвишда


Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев Жанубий Осетияда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар юзасидан ташвиш изҳор қилди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Қ.Бақиев Грузия ва Жанубий Осетия ўртасидаги муаммолар фақат сиёсий музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозимлигини билдирган.

“Қирғизистоннинг МДҲда раислик қилаётганини эътиборга олган ҳолда Қ.Бақиев Ташқи ишлар вазирлигига қисқа муддат ичида МДҲга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирликлари билан Жанубий Осетиядаги вазият бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни топширди”,- дейилади мамлакат раҳбари матбуот хизмати тарқатган хабарномада.

Айни пайтда Грузия билан зиддиятни бартараф қилишда тинчликпарвар воситачи хизматини таклиф қилиш учун Қирғизистон парламенти делегацияси Жанубий Осетияга учиб кетиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG