Линклар

НАТО-Россия учрашувлари қолдирилди


НАТО ва Россия расмийларининг Брюсселда 12 августга режалаштирилган учрашувлари номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақда маълум қилган НАТО матбуот котиби Кармен Ромеро айни пайтда томонлар учрашувнинг янги санаси борасида маслаҳлашувлар ўтказишни режалаштираётганини билдирди.

Грузия ташқи ишлар вазири Эка Ткешелашвилининг ҳам НАТО расмийлари билан режалаштирилган учрашувни бекор қилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG