Линклар

Горида беш киши ҳалок бўлди


Россия ҳаво кучларининг Гори шаҳрини бомбардимон қилиши оқибатида беш киши нобуд бўлгани хабар қилинди.

“Озодлик” радиосининг минтақадаги мухбири сўзларига кўра, ўлганлар орасида ёш бола ва икки журналист бўлган.

Бир озаввал хорижий оммавий ахборот воситалари грузиялик ва голландиялик журналистлар нобуд бўлгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

Шунингдек, айирмачи Абхазия қўшинлари Кодор дарасида Грузия ҳарбийларига қарши кенг кўламли амалиётлар ўтказилганини маълум қилди. Президент Михаил Саакашвили эса Тбилисида 50 минг киши иштирокида ўтган ватанпарварлик митингида Грузия МДҲдан чиқишини эълон қилди ва тузилманинг бошқа аъзоларини ҳам шундай йўл тутишга чақирди.

Шунингдек, Грузия раҳбари Россия президенти Дмитрий Медведевнинг ҳарбий амалиётларни тўхтатишга оид қарорига қарамай, россиялик ҳарбийлар Грузия ҳудудини ўққа тутаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG