Линклар

logo-print

Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди


Россия президенти Дмитрий Медведев Жанубий Осетиядаги ҳарбий амалиётлар тўхтатилганини эълон қилди.

“Грузия расмийларини тинчликка мажбурлаш амалиётларини тўхтатишга қарор қилдим. Ўтказилган амалиётлардан кўзланган мақсадга эришилди. Тинчликпарвар кучларимиз ва фуқаролар хавфсизлиги қайта таъминланди. Босқинчилар жазоланиб, катта талафот кўрди. Бироқ агар минтақада агрессия ва қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кузатилгудек бўлса, биз қатъий чоралар кўрамиз”,- деди Дмитрий Медведев.

Россия раҳбарининг бу қарорини АҚШ ва ЕИ, шунингдек, Москвага сафар қилган Франция президенти Николя Саркози олқишлади.

Н.Саркози ва Д.Медведев учрашуви чоғида Грузиядаги можарони тўхтатишга оид тинчлик режаси тақдим этилди. Бу режада ўзаро ўт очишни зудлик билан тўхтатиш, Грузия ва Россия қўшинларини дастлабки позицияларига қайтариш ва минтақага инсонпарварлик ёрдами киритилишини таъминлаш назарда тутилган.

Франция раҳбарининг Тбилисига сафар қилиб, Грузия президенти Михаил Саакашвили билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG