Линклар

logo-print

Чордарадан сув чиқариш камаяди


Яқин кунларда Чордара сув омборидан Сирдарё ўзанига келиб тушадиган сув миқдори минимал даражагача камаяди.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сув захиралари қўмитасининг билдиришича, шу пайтгача сув омборидан Сирдарёга келиб тушаётган 250 метр куб сув миқдори яқин кунларда 150 метр кубгача камайиши кутилмоқда.

Ҳозир “Дўстиқ” канали орқали Ўзбекистондан Жанубий Қозоғистонга ўтаётган сув миқдори секундига 60 куб метрни ташкил қилмоқда. Шартномага кўра, Ўзбекистон каналга 85 метр куб сув ўтказиши керак.
XS
SM
MD
LG