Линклар

logo-print

Бомба беш полициячини ўлдирди


Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида полициянинг беш ходими ҳалок бўлди, тўрт нафари тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, “Толибон” ҳаракати мазкур хуруж учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Мамлакатнинг Логар вилоятида эса жангариллар АҚШ кўмак ташкилотлардан бирининг ходимлари кетаётган машинага ҳужум қилган. Оқибатда хорижлик уч аёл нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG