Линклар

logo-print

Эрдўғон Москва ва Тбилисига сафар қилади


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Грузиядаги вазиятни муҳокама этиш мақсадида Москва ва Тбилисига сафар қилади.

Хабарларга кўра, у Россия бош вазири Владимир Путин ва Грузия президенти Михаил Саакашвили билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Грузиянинг яқин қўшниси ҳисоблаган Туркия айирмачи Жанубий Осетиядаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб келаётган эди.

АҚШ ҳукумати эса НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларини Грузиядаги вазиятни муҳокама этишга чақирмоқда. НАТО матбуот котиби Кармен Ромеро мазкур учрашув кейинги ҳафта давомида ўтказилишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG