Линклар

ЕИ Жанубий Осетиядаги вазиятни муҳокама қилди


Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетиядаги вазият юзасидан ЕИ ташқи ишлар вазирлари Брюсселга йиғилди.

Хабарларга кўра, вазирлар Франция воситачилигида Россия ва Грузия ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг Жанубий Осетия ҳудудига халқаро кузатувчиларни юбориш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Фавқулодда мажлисга раислик қилган Франция ташқи ишлар вазири Бернард Кушнер ЕИга аъзо давлатларни минтақада эришилган сулҳ ижросини кузатишни ўз зиммасига олишга чақирди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд келаси ойда ЕИ Россия билан ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид музокараларни давом эттириш-эттирмаслик масаласини муҳокама қилиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG