Линклар

logo-print

Грузияда мотам эълон қилинди


Грузияда Россия билан ҳарбий можаро қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

Грузия расмийларининг билдиришича, ҳарбий амалиётлар давомида 175 киши нобуд бўлган. Минглаб фуқаро турар жойини тарк этишга мажбур бўлган.

Россияда ҳам президент Дмитрий Медведев фармони билан Жанубий Осетиядаги гуманитар бўҳрон қурбонлари хотирасига мотам куни эълон қилинди.

Россия расмийлари сўзларига кўра, Жанубий Осетиядаги тўқнашувлар оқибатида бир ярим минг киши нобуд бўлган, 30 мингдан зиёд осетиялик эса Россия ҳудудидан бошпана топишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG