Линклар

logo-print

Лавров грузинларга шарт қўйди


Москвада матбуот анжумани ўтказган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Грузия қўшинлари ўз казармаларига қайтарилган тақдирдагина Россия ўз ҳарбийларини ортга қайтаришини билдирди.

“Жанубий Осетиядаги тинчликпарвар кучларимизга кўмак бериш учун юборилган Россия қўшинларига тўхталсам, агар Грузия ҳарбийлари ўз казармаларига қайтарилса, биз ҳам ўз қўшинларимизни у ердан олиб чиқамиз. Бироқ тинчликпарвар кучларимиз Жанубий Осетиядаги вазифасини давом эттираверади”,- деди Сергей Лавров.


Россия бош штаби раҳбари ўринбосари Анатолий Ноговицин Жанубий Осетиядаги тўқнашувларда Россия қўшинларнинг жами 74 аскари нобуд бўлганини маълум қилди.

“Бугунги кунга келиб, Россия қўшинларининг жами 74 аскари нобуд бўлди, 171 нафари тан жароҳати олди. 19 ҳарбий эса бедарак йўқолган ҳисобланмоқда”,- деди Анатолий Ноговицин.
XS
SM
MD
LG