Линклар

“Қирғиз ҳукумати учун якуний қарорга келиш жуда мураккаб”


Бишкеклик шарҳловчи Асқар Мамбеталиев “Озодлик”ка Грузия ва Россия ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан шарҳ берди.

Россияга хушомад қилиб, ўз позициямизни билдирмасак, дунё саҳнасида ўз обрўимизни йўқотиб қўямиз. Бир вақтлар АҚШ президенти Жорж Вашингтон: “Янги мамлакат ташқи сиёсатида чалкашиб қолмаслиги ва ўз зиммасига ҳеч қандай халқаро мажбуриятларни олмаслиги лозим”, деб айтган эди. Мен бу гапни 11 август куни Россиянинг Қирғизистондаги элчиси: “Россия ўз ҳамкорларидан мадад кутиш ҳуқуқига эга”, деб баёнот берганида эсладим. Россия-Грузия ўртасидаги можаро асносида берилган бу баёнот кўпроқ талабга ўхшаб кўринади ва шунинг учун ҳам хавотирлидир. Бу баёнот қирғизлар хотирасига Урқун воқеасини эсга солади. 1916 йилда рус ҳарбийлари қатлиомидан қочишга муваффақ бўлган юз минг қирғиз Хитой заминидан бошпана топган эди. Қирғизлар чор Россиясининг мардикор олиш сиёсатига қарши қўзғолон кўтарган эди. Бу қўзғолонни бостириш жараёнида юз минглаб қирғизлар қириб ташланган.

Грузия ва Россия ўртасидаги зиддиятга Қирғизистоннинг МДҲ раиси сифатидаги муносабати бугун кўпчилик шарҳловчиларни қизиқтирмоқда. Қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Марина Сабитова: “Барча параметрлар бўйича Қирғизистон бу масалада таҳлилчи, шарҳловчи ва ўртамчи вазифасини бажариши зарур”, деб таъкидлайди. Афтидан, ҳеч ким бизнинг “катта акамиз”га гап қайтара олмай, бу ишни Қирғизистон зиммасига юклашга ҳаракат қилаётганга ўхшайди. Бу бугун биз учун катта сабоқ бўлди.

Шунинг учун ҳам президент Қурманбек Бақиев бу вазиятда етти ўлчаб бир кесмоғи керак. У ҳозир Иссиқкўлда бу борада президент Назарбоев Назарбоев билан вазиятни муҳокама қилмоқда. Назарбоев жуда кучли президент, бироқ унда глобал ҳис қилиш салоҳияти мавжуд эмас. У “ўртоқ бош секретар” менталитетига эга. Мен Грузия президенти Михаил Саакашвилини Қозоғистонда алқаганларини ва Назарбоев қозоқ банкларини Грузиядаги фаолиятини кенгайтиришга даъват қилганини яхши эслайман. Грузия билан можаро арафасида Россия бош вазири Владимир Путин ундан бир фикр билмоқчи бўлди. Лекин Назарбоев ақлли сиёсатчи бўлгани учун бу провокацияни четлаб ўта олди ва можаро ҳақида ноаниқ бир нима деди. Бу билан у барча кузатувчи ва шарҳловчиларнинг афсусларига сабаб бўлди.

Ҳозир мен президент Бақиевга ёрдамчи вазифасини бажаришни маслаҳат берган бўлардим. Лидер ва раҳбар қарама-қарши томонларни боғловчи ёрдамчи бўлиш салоҳиятига эга бўлиши зарур.

Мен унга минтақадаги барча давлат раҳбарларини тўплаб, бу масалани муҳокама қилишга чақирар эдим. У иккита лойиҳа таклиф қилиши мумкин. Минтақа лидерлари бу лойиҳалардан бирини танлаш имкониятига эга. Агар бу лойиҳалар Россияни қониқтирмаса, бу Қирғизистон учун масалага демократия ва адолат принципларидан келиб чиқиб ёндашишга асос яратади.

Бугун барча сиёсий муаммолар АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқлигидан келиб чиқмоқда, деган ғоя модага айланган. Бироқ Жанубий Осетия муаммоси гап фақат шунда эмаслигини исботлади. Грузинларнинг демократик Европага интилиши, Россияни четлаб ўтган қувур қурилиши ва бошқа иқтисодий муаммолар ҳам бор бу ерда. Бу эса Россия манфаатларига зиддир. Бу қувур Россия иқтисодига қаттиқ зарба бўлар эди.

Россия бу соҳада бошқарувчи “ака” ролини ўтамоқчи ва шун%
XS
SM
MD
LG