Линклар

Марказий Осиё биомуҳити масаласи муҳокама этилади


Ноябрь ойида Қирғизистонда Марказий Осиёнинг етакчи олимлари минтақа биомуҳитини бошқариш самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади.

Қирғизистон Миллий фанлар академияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Марказий Осиё биомуҳити муаммоларига бағишланган халқаро анжуман шу йилнинг 1 ноябридан 12 ноябригача Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда минтақа ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тупроқ ва сув захираларининг ҳозирги аҳволи муаммолари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши мўлжалланмоқда.

Анжуманда Қирғизистон ва Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия, Тожикистон ва Туркманистондан етакчи олимлар, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларидан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG