Линклар

Офицерлар узоқ муддатга қамалди


Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг икки офицери наркотик моддалар ноқонуний савдоси ҳамда хорижий валютани қалбакилаштиришда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Душанбе ҳарбий суди қарори билан Тожикистон МХҚ подполковниклари Анвар Шоймардонов ва Файзулло Ҳалимовга 19 ва 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Жорий йил 24-25 январида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шаҳритуз тумани чегара ҳудудида ўтказилган махсус амалиёт натижасида 8 кишидан иборат наркогуруҳ қўлга олинган эди. Улардан икки нафари ҳам МХҚ ходимлари экани аниқланганди.
XS
SM
MD
LG