Линклар

logo-print

Кашмирда мусулмонлар норозилик митингига йиғилди


Кашмир штатида минглаб мусулмон Ҳиндистондан мустақиллик талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди.

Бу намойиш олти ҳафта давомида мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида рўй берган тўқнашувлардан сўнг ўтказилди. Тўқнашувларга эса Ҳиндистон ҳукуматининг Кашмир штатида ҳиндлар учун зиёратгоҳ қуриш қарори сабаб бўлган.

Кашмир штати 1948 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бўлиб олинган эди. 1980 йиллардан буён эса маҳаллий гуруҳлар ҳукумат билан қуролли кураш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG