Линклар

logo-print

“Толибон” жангарилари туман марказини босиб олди


“Толибон” жангарилари Ҳилманд вилоятининг Нади Али тумани марказини босиб олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замараи Башарийнинг “Озодлик” радиосига билдиришича, хавфсизлик кучлари жангарилар босими остида тумандаги икки постни ташлаб, ортга чекинишга мажбур бўлган.

Бундан бироз аввал “Толибон” матбуот котиби жангарилар полициянинг 15 ходимини ўлдириб, туман марказини босиб олганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG