Линклар

Пентагон Россия билан алоқаларини қайта кўриб чиқиши мумкин


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Россия Грузиядаги “агрессив ҳаракатлари”дан воз кечмаса, бу келажакда АҚШ-Россия муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлигини билдирди.

Роберт Гейтс расмий Москванинг Грузиядаги ҳаракатлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка таъсир этгани ҳамда Пентагон Россия билан барча алоқаларни қайта кўриб чиқишига ишора қилди.

“Россиянинг сўнгги ҳафта давомидаги ҳаракатлари АҚШ хавфсизлик масалаларида Россия билан олиб бораётган музокараларни савол остига қўймоқда. Агар Россия бундай ҳаракатлардан воз кечмаса, бу АҚШ-Россия алоқаларига таъсир этиши мумкин”,- деди Роберт Гейтс.
XS
SM
MD
LG