Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Хавфсизлик чоралари кучайтирилиши кимга керак?


http://tbn0.google.com/images?q=tbn:ypr-CBBwDCcpxM:http://80.93.60.30/2007/07/18/uploads/posts/1184822291_ment_zakryl_lico.jpg Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Абдулла Қўлдошев Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига берган интервьюсида Мустақиллик байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилаётгани тўғрисида маълум қилган..

Байрам арафасида барча вилоят ва шаҳарларда хавфсизлик чоралари кўрилаётганини баён қилган А.Қўлдошев бундан мақсад фавқулодда ҳолатлар содир этилишига йўл қўймаслик эканини таъкидлайди.

“Бундай юксак масъулият нафақат ички ишлар ходимлари, балки ҳар бир оддий фуқаро зиммасига ҳам юклангандир. Шу муносабат билан Мустақиллигимизнинг 17 йиллиги тантаналари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида осойишта ва тинч ўтиши учун барча чораларни амалга оширмоқдамиз”,- деган генерал-майор Абдулла Қўлдошев.

Тошкентлик таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев фикрича, фуқаролар осойишталигини таъминлаш баҳонасида хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши оддий одамлар учун кўпинча ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

“Комендантлик соати ўрнатилади. Кейин маълум бир пайтларда қайси кўчалардан ўтиш ва ўтмаслик режалаштирилади. Вилоятдан ўз маҳсулотини сотишга келадиганлар борми, оддий фуқаролар борми, Тошкентга келадиган меҳнат муҳожирлари борми, барчасининг келиши чекланади. Тошкентнинг ўзида милиция 24 соат навбатчиликка ўтади. Бундан ташқари, маҳалла оқсоқоллари ва посбонлари ҳам сафарбар қилинади. Мамлакатда фавқулодда вазият пайдо бўлгандай бир шароит туғдирилади”,- деди Т.Йўлдошев.

Унинг айтишича, бундай чора-тадбирлар катта маблағ талаб қилади ва бу мамлакат бюджети учун ортиқча чиқимдир.

“Ҳукуматимиз ҳозир пашшадан ҳам қўрқадиган бўлиб қолган. Бу ҳукумат учун керак. Халқ учун зарарли. Бу кўп маблағни исроф қилишга олиб келади”- дейди Тошпўлат Йўлдошев.

Ички ишлар вазири ўринбосари ўз суҳбати давомида байрам кунлари хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида жамоатчилик орасида тушунтириш ишлари олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар ва қишлоқлардаги маҳаллаларда фаоллар билан учрашувлар ўтказилиб, унда маҳалла аҳли ҳушёрликка ва огоҳликка даъват этилмоқда. Бу ишга “Камолот” ёшлар ҳаракати ҳам сафарбар этилган. Бундан ташқари, ИИВнинг профилактика хизмати маҳаллий бошқарув тузилмалари билан тиғиз ҳамкорлик қилаётгани ҳам таъкидланган.

Бундан мақсад, дейди Абдулла Қўлдошев, ёшларнинг турли диний экстремистик ташкилотларга аралашиб қолиши ва ёшлар ўртасида турли хил нотўғри ғоялар тарқалиши олдини олишдир.

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, маҳаллаларда ўтказилаётган бундай тадбирлар ўзгача фикрловчиларни назоратга олиш, байрам кунлари уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадига қаратилган.

“Бу ҳуқуқ ҳимоячиларига бошқалардан кўра кўпроқ таъсир қилади. Бу уларнинг кўчага чиқишига, бирор муассасага боришига анчагина салбий таъсир кўрсатади. Мана шунинг ритмини сезяпмиз. Кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилари байрам арафасида изоляцияга олинади. Уларга пойлоқчилар кўпайтирилади. Кўпчилик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиларига уйдан чиқмаслик маслаҳати берилади. Биз бу нарсага 17 йил давомида роса кўникиб бўлганмиз”,- дейди Абдураҳмон Ташанов.
XS
SM
MD
LG