Линклар

logo-print

Эрон газ соҳасида Туркия билан ҳамкорликдан умидвор


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот яқин келажакда Туркия билан газ соҳасида ҳамкорлик қилишга оид шарнома имзоланишига умид билдирди.

Айни пайтда Эрон раҳбарининг Туркия сафари давом этмоқда. Куни-кеча у Туркия президенти Абдулла Гул билан учрашиб, музокаралар ўтказган эди.
Бу учрашувда Эронни Туркия билан боғловчи янги газ қувури ётқизишга оид шартнома имзоланиши кутилаётган эди. Бироқ томонлар уни имзоламади.

Икки давлатни боғловчи янги газ қувури ётқизилишига расмий Вашингтон кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG