Линклар

КХШТ Россия иддаоларини маъқуллади


Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти парламент ассамблеяси Грузия ҳукумати Жанубий Осетия фуқароларига қарши геноцид содир этганига оид Россия иддаоларини қўллаб-қувватловчи баёнот эълон қилди.

“Итар-Тасс” ахборот агенлигининг мазкур баёнотга таяниб билдиришича, Грузия ҳукумати ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш баҳонасида оссетияликларга қарши геноцид содир этган.

Айни пайтда Жанубий Осетияга сафар қилган “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти вакиллари Россиянинг геноцидга оид иддаоларини тасдиқлай олмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG