Линклар

Россия қўшинлари ҳануз Грузия ҳудудида қолмоқда


Ғарб оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Россия танклари ва ҳарбий машиналари Гори шаҳрига элтувчи асосий йўлни ҳануз назорат қилмоқда. Маълум бўлишича, Россия томони Гори шаҳри назоратини шанба кунчага Грузия ҳарбийларига топширишга ваъда берган.

Бироз аввал Россия қўшинларнинг Кутаиси шаҳрига киритилгани хабар қилинган эди. Бироқ Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси Александр Ломалия бу маълумотларни рад этди.

Александр Ломалия, шунингдек, россиялик ҳарбийлар ҳануз Поти шаҳрида қолаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG